«ноқонуний ўзлаштириш» тегли мақолалар


Фарғонада икки нодавлат ОТМ фуқароларнинг 2,1 млрд сўмини ўзлаштиргани аниқланди
15 август 2022, 15:19

Фарғонада икки нодавлат ОТМ фуқароларнинг 2,1 млрд сўмини ўзлаштиргани аниқланди

Қўқон ва Фарғонада нодавлат ОТМлар тармоқлар орқали фуқаролар мазкур муассасада бакалавр даражасини берувчи халқаро дипломга эга бўлишлари ҳақида хабар тарқатган. Олийгоҳлар раҳбар ва ходимлари шу орқали 345 кишининг 2,1 млрд сўмини ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида 3,5 млрд сўм, Сурхондарёда эса $90 минглик кредит талон-торож қилинди
8 август 2022, 14:33

Тошкент вилоятида 3,5 млрд сўм, Сурхондарёда эса $90 минглик кредит талон-торож қилинди

Тошкент вилоятида фуқаро ўғлини танишининг корхонасига ишга киритиб, 3,5 млрд сўм кредит маблағига олинган товарларни нақд пулга сотиб юборгани аниқланди. Сурхондарёда эса фермер 90 минг доллар кредитни талон-торож қилгани маълум бўлди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўтган 3 ойда 25 млрд сўмдан ортиқ табиий газдан ноқонуний фойдаланилган
6 апрель 2022, 10:53

Ўтган 3 ойда 25 млрд сўмдан ортиқ табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

Январь-март ойларида улгуржи истеъмолчилар томонидан 28 млн кубдан ортиқ табиий газ ноқонуний ишлатилгани маълум қилинди. Бу билан газ таъминоти корхоналари манфаатларига 25 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Тадбиркорлар 5,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
31 январ 2022, 13:32

Тадбиркорлар 5,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги январь ойининг 25 кунида тадбиркорлар 4,9 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланганини аниқлади. Бу 280 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг дегани. Етказилган зарар миқдори эса 5,5 млрд сўмни ташкил этди.

Тадбиркорлар 22 кун ичида 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
26 октябр 2021, 17:42

Тадбиркорлар 22 кун ичида 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги томонидан ўтказилган рейд тадбирларида 22 кун ичида Наманган ва Андижон вилоятлари аҳолисининг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газ ўғирлангани аниқланди. Ноқонуний фойдаланиш даврида тадбиркорлар жами 3,8 млрд сўмлик зарар етказган.

9 ой давомида боғчаларда 6,6 млрд сўм ноқонуний ўзлаштирилган
15 октябр 2021, 12:16

9 ой давомида боғчаларда 6,6 млрд сўм ноқонуний ўзлаштирилган

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондаги боғчаларда 6,6 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Шундан 2,4 млрд сўм маблағ ташкилотларда аслида ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш ҳақи бўлиб чиққан.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг